Гризманн Европа лигаси финалларида дубль қайд этган бешинчи футболчи бўлди

216

Гризманн Европа лигаси финалларида дубль қайд этган бешинчи футболчи бўлди

Мадриднинг "Атлетико" клуби форварди Антуан Гризманн кеча “Марсел”га (3:0) қарши бўлиб ўтган Европа лигаси финал баҳсида рақиблари дарвозасини икки бор ишғол эта олди.

Gracenote Live тарқатган хабарга кўра 27 ёшли франциялик футболчи ушбу мусобақа финалларида дубль қайд эта олган бешинчи футболчига айланди.

Гризманндан аввал бу натижани Диего Форлан ("Атлетико", 2010 йил), Радамель Фалькао ("Атлетико", 2012 йил), Карлос Бакка ("Севилья", 2015 йил) ва Коке Морено ("Севилья", 2016 йил) каби футболчилар қайд этишган.