Гризманн: Симеоне қўл остида бирор бир турнирда ғалаба қозонишни орзу қилганман

Хабарингиз бор, бугун Европа чемпионлар лигасининг финал учрашувида “Атлетико Мадрид” “Марсель”ни йирик ҳисобда мағлуб этди. “Матрасчилар” хужумчиси Антуан Гризманн беллашувдан сўнг ўз фикрини билдирди.

- Мен Симеоне қўл остида ишлаб бирор бир турнирда ғалаба қозонишни орзу қилгандим. Диего менга кўп нарсаларни ўргатди ва дунёнинг энг зўр футболчиларидан бири қилди. Умид қиламанки,келажакда шу даражада тўп тепаман.

Мен “Атлетико” сафида тўрт мавсум ўтқаздим. Хозирда, мен ва жамоадошларим ўртасида мустаҳкам алоқа борлигига ишонаман, шу сабабдан мен бор кучимни майдонда кўрсатаман, - дея Гризманнинг сўзларидан иқтибос келтиради УЕФА расмий веб-сайти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!