Гризманн келажаги ҳақида гапиришни истамади

 

Мадриднинг “Атлетико” клуби ҳужумчиси Антуан Гризманн “Арсенал”га қарши (1:1) кечган Европа Лигаси ярим финал илк ўйинидан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Журналист томонидан унинг келажаги ҳақида берилган саволга франциялик футболчи аниқлик киритишни истамади.

“Менинг келажагим? Билмадим, нима бўлишини кўрамиз. Бу борада “Атлетико” билан музокаралар олиб борилмоқда”, – дея жавоб берди Гризманн.

Аввалроқ франциялик футболчига “Барселона” ва “Манчестер Юнайтед” клублари қизиқиш билдираётгани ҳақида маълумотлар тарқалганди.

Жорий мавсумда Антуан Гризманн “Атлетико”нинг барча турнирларида 45 ўйинда майдонга тушиб, 28 та гол ва 11 та голли пасга муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!