Гвардиола Германия, Англия ҳамда Испания чемпионатини таққослади

436

Гвардиола Германия, Англия ҳамда Испания чемпионатини таққослади

Бир неча йиллар давомида “Барселона”, “Бавария” хозирда эса “Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола қайси чемпионатда ғалаба қозониш қийинроқ деган саволга жавоб қайтарди.

- Шуни айтишим керакки, учрашувларнинг сони, ҳаво шароитларини ҳисобга олган ҳолда премьер-лигада етакчи бўлиш мушкулроқдир. Шу сабабдан, келажакдаги чемпионлик бизнинг юрагимизда бутун умрга муҳирланади.

Хозирда, бу менинг ютуқларимдан бири. Хабарингиз бор, ҳар бир лигада мен бир неча турнирларда ғалаба қозонганман, бироқ биринчи чемпионлик ҳамма вақт ажойиб.

Биласизми, “Барселона”ни чемпион қилиш бу менинг орзуим амалга ошиши эди. “Манчестер Юнайтед”ни ЕЧЛ финалида мағлуб этганмиз ҳамда ушбу бахсда биз ўйнаган ўйин услуби мени қувонтирганди.

Албатта, АПЛда чемпион бўлишимиз менинг хаётимдаги ажойиб ҳамда энг муҳим ғалаба бўлиб қолади, - дея Пепнинг сўзларидан иқтибос келтиради Marca нашри.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.