Гвардиола "Ман. Сити"да маблағ йўқлигидан норози

“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоанинг трансфер сиёсати ҳақида.

- 4 турнирда ғалаба қозонишни мақсад қилиб қўйганмиз ва бу мақсадларга эришиш учун, бизга жароҳат олмаслик бўйича омад керак, ёки 22 топ ўйинчи даркор. Шуни айтишим лозимки, хозирда 22 топ футболчиларни сотиб олишга этарли маблағ йўқ.

“Сити” каби бой клуб ҳам бундай харажатларни кўтара олмайди. Келажакда нима бўлишини билмайман, аммо биз футболчи учун 80-100 миллиондан ошиқ тўламаганмиз. Раҳбарият хозирда катта пул сарфлашни кўтара олмаслигимизни менга айтишди.

Албатта, трансфер мавсумида катта сарф-ҳаражатларга дуч келдик, аммо бошқа клублар ҳам шундай йўлни танлашади, - дейди Гвардиола goal.com нашрига берган интервьюсида.

Аввалроқ тарқалган хабарларга кўра, “Атлетик” ҳимоячиси Эмерик Лапорт “шахарликлар” сафини 57 милион евро кучайтириши мумкин. Шундай қилиб, “Сити”нинг трансферлар учун 2016 йилдан буён харажатлари 400 миллион еврога тенг бўлди.   

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!