Гвардиола "Ман.Сити"га собиқ футболчисини олиб келмоқчи

“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоага “Бавария”да тўп тепаётган Тиаго Алькантарани олиб келишни режалаштираётганини айтиб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, Пеп бир неча йил аввал Тиаго билан “Барселона” ҳамда “Бавария” таркибида фаолият олиб боришган.

Маълумот учун, Тиагонинг мюнхенликлар билан шартномаси 2021 йилгача имзоланган. Тарқалган хабарларга кўра, ушбу трансфер “Сити” раҳбариятига 50 миллион еврога тушиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!