Гвардиола Моуриньодан ортда қолмоқда

“Манчестер Сити” клуби Англия Премьер-лигаси 32-турида “Эвертон”дан 3:1 ҳисобида устун келди.

Мазкур ғалаба “шаҳарликлар” устози – Пеп Гвардиоланинг АПЛдаги 50-ғалабаси бўлди. Унга ушбу натижани қайд этиш учун 69 та ўйин керак бўлди.

Бу борадаги  рекордчи эса ҳозир “Манчестер Юнайтед”да фаолият олиб бораётган Жозе Моуриньодир. Португалиялик мутахассисга АПЛда 50 та ғалабага эришиш учун 63 та ўйин етарли бўлган эди.   

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!