Гвардиола ассистентини "Арсенал"га қўйиб юборишга рози

«Манчестер Сити» ўзининг ёрдамчи мураббийи ҳисобланган Микель Артетани «Арсенал» бош мураббийи бўлишига қарши эмас.

Берилган маълумотларга кўра “шаҳарликлар” раҳбарияти “канонирлар” вакилларига 36 ёшли испаниялик посбон билан музокаралар ўтказишга руҳсат берган. Бунга жамоа бош мураббийи Хосеп Гвардиола ҳам ўз розилигини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, айнан Артета “Арсенал”дан кетишини эълон қилган Арсен Венгернинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган даъвогарлар орасида асосий номзод сифатида тилга олинмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!