Ҳамдамовнинг жамоаси қийин аҳволда

Кеча Россия Премьер-лигасида 29-тур ўйинлари ниҳоясига етди. Ҳамюртимиз Достонбек Ҳамдамов фаолият олиб борадиган “Анжи” клуби ўз майдонида “Ахмат”ни қабул қилди.

Ўзига хос бўлган “Кавказ дербиси”да омад грознийликларга кулиб боқди ва улар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Достон эса ушбу ўйинни захирадан туриб кузатди.

Шу тариқа, махачқаликлар ҳисобидаги очколар сони 24 талигича қолди ва жамоа турнир жадвалида хавфли – 14 поғонада қолди.

Россия Премьер-лигаси. 29-тур

Анжи – Ахмат 0:2 (0:1, 0:1)

Голлар: 0:1 – 18 Родолфо, 0:2 – 87 Роши.

Анжи – Будаков, Мусалов, Самарджич, Армаш, Полуяхтов, Тетрашвили, Антон, Данченко, Прудников (Калмыков, 59), Хубулов, Лескано.

Ахмат – Городов, Уциев, Семенов, Анхель, Мохаммади, Швец, Родолфо, Бериша (Роши, 46), Исмаэл, Митришев (Иванов, 72), Балай (Мбенг, 66).

Огоҳлантиришлар: Тетрашвили (37), Бериша (41), Полуяхтов (45), Роши (68), Мбенг (76), Семенов (81), Швец (86), Самарджич (90).

Четлатиш: Тетрашвили (62).

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!