Ҳамиджон Актамов: Илгари кубок ўйинига бу қадар кўп мухлис келмасди

300

Ҳамиджон Актамов: Илгари кубок ўйинига бу қадар кўп мухлис келмасди

Ўзбекистон кубоги 1/16 финал учрашуви доирасида “Қизилқум” – “Бухоро” (3:2) учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманида мезбонлар устози Ҳамиджон Актамов ва учрашувнинг энг яхши футболчиси Неманья Йовановичлар иштирок этишди. Бу ҳақда "Қизилқум" матбуот хизмати хабар бермоқда.

"Мухлисларбоп ўйин бўлди. Анчадан бери мухлисларимиз олдида ғалабага эриша олмаётгандик. Бугун 0:2 ҳисобида ютқазиб туриб, учта гол уришга эришдик. Йигитлар 120 дақиқа ҳаракат қилишди. Илгарилари кубок уйинида унча кўп мухлис кирмасди. Футболчиларда ҳам “настрой” у қадар юқори бўлмасди. Бу йил футболга булган қизиқиш ортмоқда. Жудаям чиройли баҳс бўлди деб ўйлайман. Охиригача ҳаракат қилдик ва ғалабага эришдик",-дея ўз фикрларини билдириб ўтди Ҳамиджон Ғуломович.

Неманья Йованович: -Ўйин кутилгандек қийин, катта босим остида кечди. Беллашув аввалида тезда иккита гол утказсакда, ўзимизга келиб олдик. Бугун ғалабани кўпроқ истаган жамоага омад кулиб боқди, деб ҳисоблайман.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.