Ҳамиджон Актамов: Шу вақтгача ҳакамларнинг юзига ҳам қарамаганман

"Пахтакор" - "Қизилқум" (2:1) ўйинидан сўнг ўтказилан матбуот анжуманида меҳмонлар устози Ҳамиджон Актамов ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Бугун дурангга мос ўйин бўлди. Шунчаки бироз омад етишмади. Йигитлар охииригача ҳаракат қилишди.

Бугун рақибни ўрганган ҳолда тактика танлаган эдик. Бу мавсум ҳали бу тактикада ўйнамаган эдик. Тайёргарлик учун 3-4 кун вақт бўлди холос ва айрим футболчилар тўлиқ тайёр эмасдилар.

Григалашвилининг йўқлиги ўйинга таъсир этмади деб ўйлайман. У ҳам иссиқ жон, робот эмас. Умид қиламанки, кейинги ўйинларга у тайёр бўлади.

Ҳозирчага ўйнаган жамоалириз орасида "Локомотив"га қарши ўйинда қийналдик. Ўйнаса, бўлади, Мана кўрдингиз, бугун иккинчи бўлимда ажойиб ўйин намойиш этдик. Фақат бироз омад етишмади.

 

Шу вақтгача ўйин вақти ҳакамнинг юзига ҳам қарамаганман. Ҳакамлар ишини текширадиган инспекторлар бор ва бунга баҳо бера олмайман" - деб айтиб ўтди Актамов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!