Ибрагимович терма жамоага қайтмоқчи

"Манчестер Юнайтед" клуби ҳужумчиси Златан Ибрагимович Швеция терма жамоасига қайтиш ҳақида бош қотирмоқда.

RMC нашрининг ёзишича, 36 ёшли ҳужумчи халқаро фаолиятини қайта йўлга қўйиб, келаётган ЖЧ-2018да терма жамоасига ёрдам бермоқчи.

Эслатиб ўтамиз, Златан Швеция термасидаги фаолиятини ЕЧ-2016 турниридан сўнг якунлаган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!