Ибрагимович учун ЖЧ-2018 “эшиклари” ёпилди

1306

Ибрагимович учун ЖЧ-2018 “эшиклари” ёпилди

Швеция терма жамоаси бош мураббийи Янне Андерссон “Лос-Анжелес Гэлакси” ҳужумчиси Златан Ибрагимовичнинг термага қайтмаслигини маълум қилди.

Златан ва яна бир нечта футболчи Франциядаги Европа чемпионатидан сўнг терма жамоада ўйнамаслигини маълум қилган ва мен уларнинг қарорини ҳурмат қиламан. Бироқ мен ОАВ чиқаётган ва Златаннинг ўзи нима деётганига жиддий эътибор бермайман. Биз суҳбатлашганмиз ва у менга нима хоҳлаётганини тушунтириб берган. Мен бунга рози бўлганман. Ибрагимович мен билан жаҳон чемпионатида қатнашиш борасида алоқага чиқмаган ва у турнирда терма жамоа режаларига кирмайди. Бундан ташқари у аввалроқ терма жамоада ўйинларидан бош тортган, –дея Андерссоннинг сўзларини келтиради Sportskeeda нашри.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2018да Швеция Германия, Жанубий Корея ва Мексика билан ўйнайди.