Илҳом Мўминжонов жамоасига яна икки футболчини қўшиб олди

Мавсумга пухта тайёргарлик кўраётган Наманганнинг “Навбаҳор” клуби айни кунларда Тошкентда ўқув-йиғин машғулотлари олиб бормоқда.

Клуб матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра бугун “лочинлар” яна икки нафар футболчи билан шартнома имзолашди. Мавсумлар оралиғида “Навбаҳор” таркибига қўшилган ярим ҳимоячи Аюбхон Нўъмонов расман клуб аъзосига айланди. Шунингдек, 2017 йилги мавсумни Самарқанднинг “Динамо” жамоасида ўтказган ёш ҳужумчи Сардор Сулейманов ҳам “Навбаҳор” сафига қўшилди.

1994 йилда туғилган ҳужумчи жорий йилги мавсумлар оралиғида “Бухоро” жамоаси таркибида шуғулланаётганди. Эндиликда Сулейманов бир йиллик шартнома имзолаганлиги сабабли 2018 йилги мавсумда “Навбаҳор” шарафини ҳимоя қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!