Иньеста Суперлига клубига ўтиши ойдинлашмоқда

1035

Иньеста Суперлига клубига ўтиши ойдинлашмоқда

Каталониянинг “Барселона” клуби ярим ҳимоячиси Анрес Иньеста фаолиятини Хитой Суперлигаси вакили “Чунцин Лифань” жамоасида давом эттириши мумкин.

Илгарироқ 33 ёшли футболчи Хитойнинг “Тяньцзинь Цюаньцзянь” клуби билан келишувга эришгани борасида хабарлар тарқалган эди. Бироқ испан нашрларида ёзишларича, ушбу келишув амалга ошмаган. Унинг учун курашда эса айнан “Чунцин Лифань”жамоаси асосий даъвогарлар сафида эканлиги айтилмоқда.

Маълумот учун, Иньеста 2002 йилдан буён “Барселона” сафида тўп суриб келади ва мазкур жамоа  сафида ҳозирга қадар 650 га яқин баҳсда иштирок этган.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.