Иньеста янги жамоасида дебют учрашувини ўтказди (видео)

"Барселона" клуби афсонаси Андрес Иньеста ўзининг янги жамоаси ҳисобланган Япониянинг "Виссел Кобе" клубида дебют учрашувини ўтказди.

34 ёшли испаниялик футболчи "Шонан Беллмаре" клубига қарши кечган ўйинда захирадан майдонга тушди. Афсуски, Иньестанинг янги жамоасидаги дебюти омадли кечмади. Аниқроғи, унинг жамоаси шу куни 3:0 ҳисобида имкониятни бой берди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!