"Интер" Видаль, Депай ва Ковачичга қизиқмоқда

Миланнинг "Интер" клуби ёзги трансферлар даврида қўлга киритишни мақсад қилган футболчилар рўйхатини эълон қилди.

TuttoMercatoWeb нашри тарқатган хабарга қараганда "нерадзуррилар" мавсумлар оралиғида “Бавария”дан Артуро Видаль, “Реал”дан Матео Ковачич ва "Лион"дан Мемфис Депай каби ярим ҳимоячиларни ўз сафига қўшиб олишмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, “Интер” якунланган мавсум А Серияда 4-ўринда якунлади ва келгуси мавсум ЕЧЛда ўйнаш имкониятини қўлга киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!