"Интер" "Вильярреал" хавбекига қизиқиб қолди

Миланнинг "Интер" клуби "Вильярреал" ярим ҳимоячиси Роберто Сорианонинг ўйинларини кузатмоқда.

Football Italia нашри тарқатган хабарга кўра “нерадзуррилар” ёзда 27 ёшли италиялик футболчини сотиб олишни режалаштиришмоқда. Ўз навбатида “сариқ сув ости кемаси” раҳбарияти ҳам тез-тез жароҳат оладиган Сорианони ушлаб туриш ниятида эмас.

Маълумот учун, Сориано жорий мавсум “Вильярреал” сафида жами 29та учрашувда иштирок этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!