Ислом Тўхтахўжаевга нима қилди?

"Локомотив" – "Қизилқум" (2:2) учрашувидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида "темирйўлчилар" жамоаси бош мураббийи вазифасини бажарувчи Андрей Фёдоров иштирок этди. Бу ҳақда Тошкент клуби матбуот хизмати хабар бермоқда.

Анжуманда мебонлар устози ҳимоячи Ислом Тўхтаўжаевнинг захирага олинишига изоҳ берди.

"Биз бундан яхшироқ ўйнашимиз лозим эди. Биринчи бўлиб гол ўтказиб юборсак, рақиб жамоалар кўпинча ёпиқ ўйин кўрсата бошлашяпти. Бу эса ҳужум қилаётган жамоага қийинчлик туғдиради. Агар ҳар икки жамоа ҳам очиқ ўйин намойиш этса, ўйин ҳам томошабопроқ кечади. Ислом Тўхтахўжаев кичик жароҳат борлиги сабабли алмаштирилди. Йўқса унинг ўрнига олдинги чизиқни кучайтирган бўлардик", - деб айтиб ўтди Фёдоров.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!