Иван Нагаевдан навбатдаги гол, жамоасидан эса навбатдаги ғалаба (видео)

Бугун Қозоғистон Премmьр-лигасида 4-тур ўйинлари бўлиб ўтмоқда. Ҳамюртимиз Иван Нагаев фаолият олиб борадиган “Ордабаси” клуби ўз майдонида “Актобе” клубини қабул қилди.

Голларга бой тарзда кечган қарама-қаршиликда мезбонлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Нагаев ўйинни асосий таркибда бошлади ва жамоасининг учинчи голига муаллифлик қилди.

Ушбу ғалабадан сўнг, “Ордабаси” жамғарган очколар сони 12 тага етди ва жамоа “Астана”ни қувишда давом этмоқда.

Қуйида Нагаев томонидан киритилган голни томоша қилишингиз мумкин.

Қозоғистон Премьер-лигаси. 4-тур

"Ордабаси" - "Актобе" - 3:1

Голлар: Темирлан Ерланов 13, Тимур Досмагамбетов 17, Иван Нагаев 66 – Хрвое Миличевич 44

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!