ЖЧ-2018. Бразилия - Мексика. Матнли трансляция (фото ва видео)

Хабарингиз бор бугун Россия яшил майдонларида давом этаётган Жаҳон чемпионати нимчорак финал баҳсларидан ўрин олган Бразилия ҳамда Мексика терма жамоалари ўртасидаги қарама қаршилик гувоҳи бўламиз.

Биз ушбу ўйиндан қизиқарли матнли трансляцияни тақдим этамиз

  • 90+6'

    Ўйин тугади. Бразилия мухлисларини табриклаймиз ғалаба билан. Мексика эса кетма-кет еттинчи марта ўз юришини нимчорак финалда тўхтатмоқда. биздан узоқлашманг. Тошкент вақти билан 23:00да яна бир ўйин – Бельгия - Япония баҳси старт олади.

  • 90+4'

    Мексикаликлар руҳан таслим бўлди. Уларда олдинга боришга куч ҳам, хоҳиш кам қолмади.

  • 90'

    Гуардадо сариқ карточкани расмийлаштирди.

  • 90'

    Иккинчи бўлимга тўхталишлар учун 6 дақиқа қўшиб берилди.

  • 90'

    Бразилиялик мухлисларнинг қувончи чексиз!

  • 89'

    ГООООЛ! ФИРМИНОООО! 2:0!

  • 86'

    Коутиньо ўрнига Роберто Фирмино майдонга тушди.

  • 80'

    Паулиньо ўрнига Фернандиньо майдонга тушди.

  • 78'

    Бразилия дарвозабонидан ажойиб сейв!

  • 77'

     

    Сальседо Неймарга қўполлик ишлатгани учун огоҳлантирилди.

  • 74'

    Неймар гол киритган вазият!!!

  • 69'

    Мексикаликларнинг кам сонли ҳужумларидан бири. Гуадрадо катта масофани босиб ўтди, бироқ ҳужумни якунлай олмади.

  • 63'

    Тўпга эгалик қилиш бўйича ҳисоб 50/50. Аммо Бразилия бироз яхшироқ ўйнамоқда.

  • 60'

    Каземиро жарима майдонидан зарба йўллади. дарвоза тўсини ҳалақит қилди. Вазият қаҳрамони яна ОЧОА!

  • 59'

    Каземиро огоҳлантирилди. Бу борада ҳисоб 2:2.

  • 57'

    Неймар ўнг жарима майдонидан тўпни ўйинга киритди, аммо юқоридан кетди.

  • 56'

    Альварес ўрнига Жованни дос Сантос майдонга тушди.

  • 55'

    Эррера сариқ карточкани расмийлаштирди. Виллианга қўполлик ишлатди.

  • 51'

    Жарима майдони ташқарисида Виллиан катта тезликда кириб келди ва тўпни жамоадошларига оширди. Дастлаб Жесус бунга кеч қолди, Неймар эса гол киритди.

  • 51'

    ГОООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ! Неймар!

  • 48'

    ОЧОА! Очоа! Ажойи сэйв Коутиньонинг зарбасидан сўнг!

  • 46'

    Иккинчи бўлим бошланди.

  • 45'

    Ҳакам ўйинга қўшимча дақиқа қўшиб бермади. ТАНАФФУС!

  • 43'

    Филипе Лиус Велага ишлатган қўполлиги учун огоҳлантирилди.

  • 40'

    Неймарнинг амалга оширган жарима зарбаси бироз ноаниқ кетди. Ҳисоб 0:0.

  • 39'

    Дастлабки сариқ карточка. Эдсон Альварес огоҳлантирилди.

  • 38'

    Бразилияликлар танаффусга қадар гол киритишга катта куч сарфламоқда. Деярли Мексика ҳужумини кўрмай қўйдик.

  • 35'

    Виллианнинг бурчакдан оширилган тўпини рақиб ҳимоячилар бартараф этди

  • 33'

    Ана холос!!! Бразилия тўлиқ устунликни қўлга олди. Жесус жарима майдони ичида Коутиньо билан комбинация ташкил қилди. Биринчи зарбани Очоа қайтарган бўлса, иккинчи зарбани ҳимоячилар бартараф этишди.

  • 28'

    Бразилияликлар ана энди ўзига келмоқда. Гоҳ чапдан, гоҳ ўнгдан жарима майдонига киришга уринмоқда. Мексикаликлар катта босим остида қолди.

  • 26'

    Неймар Альваресни доғда қолдирди ва жарима майдони ичидан дарвозага зарба йўллади! Очоа буни бартараф этишга улгурди!

  • 24'

    Сан Хосе шаҳрида мухлислар ўйинни шундай томоша қилишмоқда...

  • 20'

    Мексика биринчи рақам остида ўйнамоқда, аммо рақиб жамоа ҳозирча кўпроқ қарши ҳужумда ўйнашга мажбур бўлмоқда.

  • 19'

    Рафа Маркес сўнгги 60 йил ичида жаҳон чемпионатларида қатнашган ёши энг катта футболчига айланди. Ажойиб натижа. 

  • 17'

  • 16'

    Мексикаликлар ўйиндан жуда катта умид қилмоқда. Улар жамоанинг 1/8 финалда чиқиб кетишини истамаётир. Сўнгги мудиалларда Мексика 6 марта ушбу босқичга юришини тўхтатган.

  • 14'

    Бразилия шошилмаяпти. Мексиканинг босимидан бироз қутулиб, янги ҳужум бошлашга йўл қидирмоқда...

  • 12'

    Чичарито бугун бразилиялик ҳимоячиларни тинч қўймайди. Ўйин ҳозирча жиддий тус олаётгани йўқ. Жамоалар эҳтиёткорликка кўпроқ аҳамият бермоқда.

  • 10'

    Чичарито қанотдан оширилган тўпни ўзига осонлик билан бўйсундирди, бироқ жарима майдони ичида у тўпни йўқотди.

  • 6'

    Бразилияликлар марказдан тезкор ҳужум бошлашди ва бу дарвозага зарба йўллаш билан якунланди. Очоа бунга улгурди.

  • 3'

    Хавфли вазиятттт!!!! Дастлабки дақиқалардан мексикаликлар босим уюштиришди. Бразилия жарима майдони ичидан йўлланган зарбага ҳимоя тўғаноқ бўлди. Бурчак зарбаси..

  • 1'

    Мексикалик мухлислар...

  • 1'

    Бразилиялик мухлислар ўз севиклиларини қўллаб-қувватлашмоқда.

  • 1'

    Ўйин бошланди. Мексикаликлар тўпни ўйинга киритиб беришди.

  • 0'

    Жамоалар майдонга чиқиб келишди. Мадҳиялар янгради. Футбочлилар ўз ўрниларини эгаллашди. Самарада жуда иссиқ об-ҳаво ҳукмрон.

  • 0'

    Яна бироздан сўнг Самара шаҳридадаги "Космос Арена"да Бразилия ҳамда Мексика терма жамоалари чорак финал масаласини ҳал қилиш мақсадида майдонда саф тортишади

  • 0'

    Ассалому алайкум, азиз футбол ихлосмантлари! Дунёдаги барча футбол ихлосмантлари нигоҳини ўзига қаратган Россиядаги Жаҳон чемпионати ўйинларидан матнли трансляцияларимизни давом эттирамиз

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!