ЖЧ-2018. Диего Костанинг ягона голи Испанияга Эрон устидан ғалаба олиб келди

  • 90+4'

    Учрашув якунланди. Испания Эрон устидан 1:0 ҳисобида устун келди. Сиз билан яқин икки соат ичида Шаҳзод Холбоев бирга бўлди. ЖЧ-2018 ўйинларини SPORTS.uz билан кузатишда давом этинг!

  • 90+2'

    Иброҳими огоҳлантирилди

  • 90'

    Коста ўрнига Родриго майдонга тушди

  • 90'

    Учрашув асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди

  • 86'

    Эронда ўзгариш: Ҳозиргина қулай вазиятдан фойдалана олмаган Амири ўз ўрнини Саман Годдосга бўшатиб берди

  • 83'

    Ўххх! Амири! Эронлик футболчи чап қанотда Жерар Пикени ёш бола қилиб алдаб кетди ва тўпни юқоридан жарима майдонига ташлади. Иккинчи қаватда устунликка эришган Амирининг зарбасига бироз аниқлик етишмади

  • 80'

    Испания таркибида ўзгариш: Лукас Васкес ўрнига Марко Асенсио тушди

  • 79'

    Воҳид Амири ҳакам томонидан огоҳлантирилди

  • 74'

    Карлуш Кейруш иккинчи ўзгаришни амалга оширди. Карим Ансорирфард ўрнига Алиризо Жаҳонбахш майдонга тушди

  • 71'

    Испания сафида ҳам ўзгариш бўлди. Андрес Иньеста ўз ўрнини Кокега бўшатиб берди

  • 73'

    Васкес ўнг қанотда икки рақибни алдайман деб, тўпни йўқотди

  • 69'

    Учрашувдаги дастлабки ўзгариш Эрон сафида бўлади. Милод Муҳаммади Эҳсон Хожисафи ўрнига майдонга тушди

  • 64'

    На илож, ўйин давом этади

  • 62'

    Гооол! Аммо ҳакам Иззатуллохи томонидан киритилган голни узоқ ўйланишдан сўнг ҳисобламасликка қарор қилди. Боиси, эронлик футболчи бу вазиятда ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетган эди

  • 54'

    Гооол! Иньестанинг ажойиб ҳаракатлари натижасида Коста яхши имкониятга эга бўлди. Ҳимоячи тўпни қайтараман деб, кучли зарба йўллади ва тўп йўл-йўлакай Диего Костанинг оёғига тегиб дарвоза тўрига бориб тушди

  • 51'

    Карвахаль тўпни Искога узатди. Унинг зарбаси эса дарвоза тўсини юқорисидан ўтиб кетди

  • 46'

    Жамоалар майдонга қайтишди. Таркибларда ўзгариш йўқ

  • 45+3'

    Биринчи бўлим ўз ниҳоясига етди

  • 45'

    Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди

  • 44'

    Испания хавфли жарима зарбаси... Иско! Тўп "жонли девор"га тегиб майдонга қайтди

  • 39'

    Хожисафи майдонга қайтди

  • 37'

    Учрашувда бироз танаффус юзага келди. Эҳсон Хожисафига ёрдам кўрсатилмоқда

  • 35'

    Биринчи бўлим якунланишига 10 дақиқа қолди. Ҳамон ҳисоб очилганича йўқ

  • 25'

    Силваааа! Дарвозанинг пастки ўнг бурчагига кучли зарба йўллади. Бейранванд ўз ўрнида

  • 24'

    Азмун яна қоида бузди. Хавфли жарима зарбаси. Тўп олдида Давид Силва

  • 20'

    Испания амалда Эронга қарши ҳеч нарса қилолмаяпти

  • 16'

    Ўххх! Алиризо Бейранванд Рамоснинг хафли узатмасини йўққа чиқарди

  • 11'

    Сардор Азмун ўйин қоидасини бузди

  • 7'

    Эҳсон Хожисафи жарима зарбасини ижро этди. Ҳимоячилар хавфни бартараф этишди

  • 1'

    ЖЧ-2018 "В" гуруҳи 2-туридан ўрин олган Эрон ҳамда Испания терма жамоалари ўртасидаги ўйин бошланди!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!