673 0

Бугун ЖЧ-2018 да дастлабки финалчи номи маълум бўлди. Ҳал қилувчи ўйинда иштирок этиш учун Франция ҳамда Бельгия термалари ўзаро баҳс олиб боришди.

"Санкт-Петербург Арена"да кечган ўйинда французлар 1:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритишди ва дастлабки финалчига айланишди.

 

Франция

  • Samuel Umtiti 51'

ЖЧ. Ярим финал Ярим финал

10/07/2018, 23:00

1
:
0
Тугади

Бельгия

    Стадион:Saint Petersburg Stadium 64286 томошабин

    45'
    90'

    • 90+7'

      Учрашув якунланди! Умтитининг ягона голи Францияга ғалаба ва финал йўлланмасини тортиқ қилди! Бельгия эса 3-ўрин учун кураш олиб боради. Сизлар билан яқин икки соат ичида Шаҳзод Холбоев бирга бўлди. Келгуси ўйинларни ҳам сайтимизда кузатиб боришда давом этинг!

    • 90+6'

      Толиссоооо! Куртуа қутқарди Бельгияни

    • 90+4'

      Ян Вертонген ҳам сариқ карточка олди

    • 90+3'

      Гризманн яқин масофадан зарба берди. Тибо Куртуадан сэйв

    • 90+3'

      Килиан Мбаппе огоҳлантирилди

    • 90+1'

      Бельгияда ўзгариш: Носир Шадли ўрнини Миши Батшуайи эгаллади

    • 90'

      Учрашув асосий вақтига 6 дақиқа қўшиб берилди

    • 88'

      Франция жарима майдони ичида саросима ва пала-партишлик кузатилди, аммо вазиятдан чиқиб кета олишди фаранглар

    • 88'

      Н'Голо Канте Эден Азарни қўполлик билан тўхтатиб қолди ва унга сариқ карточка кўрсатилди

    • 85'

      Дидье Дешам дастлабки ўзгаришни қилишга қарор қилди. Оливье Жиру ўрнига Стивен Н'Зонзи майдонга тушди

    • 84'

      Ҳар иккала футболчи ҳам майдонга қайтди

    • 82'

      Эден Азар ва Блез Матюидилар жароҳат олиб майдонда ётишибди

    • 81'

      Аксель Витсель узоқ масофадан зарба йўллади. Льорис тўпни қайтарди

    • 80'

      Бельгияда иккинчи футболчи алмаштирилиши. Маруан Феллайни ўрнини Янник Феррейра-Карраско эгаллади

    • 76'

      Эден Азарнинг узатмасидан сўнг Кевин Де Брюйне узоқ масофадан зарба йўллаб кўрди. Ўта ноаниқ

    • 72'

      Антуан Гризманн ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди

    • 71'

      Тоби Алдервейрелд Франциянинг хавфли қарши ҳужумини қўполлик билан тўхтатгани учун огоҳлантирилди

    • 68'

      Франция қарши ҳужумга ўтди. Гризманнинг узатмасидан сўнг Оливье Жиру ноаниқ зарба берди

    • 65'

      Маруан Феллайни бош билан зарба йўллади. Бироз ноаниқ кетди унинг зарбаси

    • 51'
    • 63'

      Эден Азар Франциянинг хавфли қарши ҳужумини қўполлик билан тўхтатди ва унга сариқ карточка кўрсатилди

    • 63'

      Носир Шадли тўпни бурчакдан ўйинга киритди. Ҳимоячилар бу вазиятда яхши ҳаракат қилишди

    • 61'

      Мертенс тўпни юқоридан Франция жарима майдони ичига ташлади. Бироқ Де Брюйненинг кучсиз зарбасидан сўнг тўп Льориснинг қўлига келиб тушди

    • 60'

      Учрашувда дастлабки ўзгариш бўлди. Бельгияда Мусса Дембеле ўрнига Дрисе Мертенс майдонга тушди

    • 57'

      Мбаппедан ажойиб узатмани қабул қилиб олган Оливье Жиру зарба йўллади. Куртуа катта қийинчилик билан зарбани бартараф эти

    • 55'

      Гризманн жарима зарбасини ижро этди. Ҳимоячилан хавфни бартараф этди

    • 51'

      Гооол! Самуэль Умтити гол киритмоқда! Антуан Гризманн бурчакдан тўпни ўйинга киритиб берди. Жарима майдони ичида барчадан баланд сакраган Умтити бош билан зарба йўллаб, ҳисобни очди. 1:0 Франция олдинда

    • 51'

      Блез Матюиди Оливье Жируни қулай вазиятга олиб чиқди. Венсан Компани Бельгияни қутқарди

    • 48'

      Ромелу Лукаку бош билан зарба йўллади. Тўп дарвоза юқорисидан ўтиб кетди. Носир Шадли унга тўпни узтагна эди бу вазиятда

    • 46'

      Де Брюйне тўпни узатишга ҳаракат қилди. Ҳимоячилар тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишди

    • 46'

      Иккинчи бўлим старт олди!

    • 23:58'
    • 23:55'

      Биринчи бўлим статистикаси

    • 45+2'

      Биринчи бўлим ўз ниҳоясига етди

    • 45+1'

      Самуэль Умтити кутилмаганда хато қилди. Ромелу Лукаку буни кутмаган эди

    • 45'

      Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди

    • 44'

      Гризманн жарима зарбасини амалга оширди. Тўп "жонли" деворга тегиб майдонга қайтди

    • 44'

      Поль Погбага нисбатан жарима майдони яқинида қоида бузилди. Хавли жарима зарбасига эга Франция

    • 40'

      Бенжамин Павар ўнг қанотдан кучли зарба берди. Куртуадан сэйв

    • 39'

      Жиру майдонга қайтди

    • 37'

      Жиру жароҳат олиб майдонда ётибди

    • 33'

      Гризманн узоқ масофадан зарба бериб кўрди. Ноаниқ

    • 31'

      Оливье Жиру қулай вазиятдан фойдалана олмади

    • 25'

      Гризманн бурчакдан тўпни ўйинга киритиб берди. Бироқ жарима майдони ичида унинг шериклари топилмади

    • 22'

      Носир Шадли бурчакдан тўпни ўйинга киритиб берди. Тоби Алдервейрелд зарба йўллади. Льорисдан сэйв

    • 18'

      Матюиди узоқ масофадан ўз омадини синаб кўрди. Куртуа ўз ўрнида!

    • 17'

      Матюиди ўз дриблингини намойиш этишга ҳаракат қилди, аммо тўп майдон ташқарисига чиқиб кетди

    • 16'

      Азаааар! Жарима майдони ичига кириб узоқ бурчакни нишонга олди. Бироқ ноаниқ

    • 14'

      Ромелу Лукаку ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди

    • 13'

      Килиан Мбаппе сал бўлмаса бирга бир вазиятга чиқиб бораётган эди. Тибо Куртуа ўз вақтида жарима майдони ташқарисига югуриб чиқиб, хавфни бартараф этди

    • 10'

      Лукас Эрнандес жарима майдони ичига, Мбаппега тўпни узатди. Ҳимоячилар хавфни бартараф этишди

    • 6'

      Носир Шадли бурчак зарбасини амалга оширди. Бесамар

    • 6'

      Эден Азар жарима майлонига тўп узатди, ҳимоячилар хавфни бартараф этди

    • 1'

      Бугунги ўйинни уругвайлик Андрес Кунья бошлиқ ҳакамлар бригадаси бошқариб боришади. Франция тўқ кўк, Бельгия эса қизил рангдаги либосларда тўп сурмоқда

    • 1'

      Диққат қилинг, ўйин бошланди!

    • 22:56'

      Жамоалар майдонда саф тортишди. Ҳар иккала давлат мадҳиялари янграмоқда

    • 22:55'

      Ушбу саҳифа орқали эса жамоалар таркиби билан танишасиз

    • 22:50'

      Ассалому алайкум, қадрли футболсевар дўстлар! Бугун ЖЧ-2018 ўйинлари яна давом эттирилади. Бироздан сўнг ярим финал босқичидан ўрин олган Франция ҳамда Бельгия жамоалари ўртасидаги ўйин бошланади. Ушбу саҳифа орқали мазкур ўйиннинг онлайн матнли трансляциясини кузатиб бориш имконига эгасиз

    «SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

    ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

    Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

    Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
    Электрон манзил: info@sports.uz.
    Телефон: +998 71 233-78-98