1739

Яна бир неча дақиқалардан сўнг Москвадаги “Лужники” стадионида Россия ҳамда Саудия Арабистони терма жамоалари ўртасида ЖЧ-2018нинг илк учрашуви бўлиб ўтади.

Қуйида ушбу учрашув тафсилотларини матнли, фото ва видео онлайн тарзда эътиборингизга ҳавола этиб борамиз:

19:19. Россия терма жамоаси мухлислари ўз суюклиларини қўллаб-қувватлашмоқда.

19:23. Мусобақанинг очилиш маросими бошланмоқда.

19:28. Саудиялик футболчилар стадионни кўздан кечиришмоқда.

19:53. "Лужники"да ҳақиқий футбол ҳавоси ҳукмрон.

20:00. Нестер Питано учрашувга старт берди.

20:06. Ҳозирча ҳар иккала терма жамоа футболчилари ҳам эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилишмоқда. 

20:09. Жамоалар шундай таркибда ўйинни бошлашди.

20:12. Россия терма жамоаси аста-секин ҳужумкорликни оширмоқда.

20:13. Голлл!!! Головиннинг қанотдан оширган тўпини Юрий Газинскй саудияликлар дарвозасига аниқ йўллади. Россия - Саудия Арабистони 1:0.

20:17. Саудия Арабистони терма жамоаси аъзоси ўз жарима майдончасида рақиб футболчиси билан тўқнашиб кетди ва жароҳат олди. Шифокорлар унга ёрдам кўрсатишди.

20:22. Араблар ҳам қарши ҳужумда жуда кескин вазиятни юзага келтира олишди. Улар кетма-кет икки бор бурчак тўпи тепишди. 

20:24. Россия терма жамоаси жиддий йўқотишга учраган бўлиши мумкин.  Алан Дзагоев кутилмаганда жароҳат олди. Унинг ўрнига Денис Черишев туширилди.

20:30. Юрий Газинский томонидан киритилган голни томоша қилинги.

20:34. Саудияликлар ҳам аста-секин рақиб жарима майдончасига яқинлашиб келишмоқда.

20:43. Голлл!!! Заҳирадан майдонга тушган Денис Черишев ҳисобни 2:0га етказди.

20:48. Танаффус!

21:05. Иккинчи бўлим бошланди.

21:06. Денис Черишевнинг киритган голни томоша қилинг.

21:12. Россия терма жамоаси иккинчи бўлимни ҳам кўтарингки руҳда бошлади.

21:16. Хавфли вазият...саудиялик футболчилар жуда қулай имкониятни қўлдан бой беришди.

21:21. Ўйин қизиқарли ўтмоқда.

21:24. Россия терма жамоасида иккинчи ўзгариш юз берди. Александр Самедов ўрнига Далер Кузяев майдонга туширилди.

21:29. Станислав Черчесов ўзининг ўйиндаги энг сўнгги ўзгаришини амалга оширди. Фёдор Смолов ўрнига Артём Дзюба учрашувга қўшилди.

21:30. Голл!!! 3:0. Артём Дзюба майдонга тушиши билан рақиб дарвозасини ишғол этди.

21:39. Саудия Арабистони майдон марказида тўпни ўзида сақлашга ҳаракат қилмоқда. Россия эса ўз омадини қарши ҳужумлардан изламоқда.

21:45. Россия ҳамон ҳужум қилишдан тўхтамаяпти.

21:51. Голлл!!! Дзюбадан супер гол! Ҳисоб 4:0.

21:54. Голлл!!! Головин жарима зарбасидан ҳисобни 5:0га етказиб қўйди.

21:55. Ўйин тугади. Россия - Саудия Арабистони 5:0.

 

Sports.uz 2018