667 0

Бироз аввал Санкт-Петербургдаги марказий стадионда Россия ва Миср терма жамоалари жаҳон чемпионатининг 2-тур учрашувларини бошлаб беришди. 

Баҳснинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади, лекин иккинки 45 дақиқалик голлар шоусига айланиб кетди. Дастлаб мисрликлар сардори ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. Шундан кейин қисқа фурсат ичида Денис Черишев ҳамда Артём Дзюба ҳам бир мартадан рақиб дарвозасини ишғол қилишди. Бу голларга рақиб етакчиси Муҳаммад Салаҳ 1 гол билан жавоб бера олди холос. Шу тариқа Россия терма жамоаси нимчорак финал масаласини деярли ижобий ҳал қилди. 

Россия – Миср 3:1

Голлар: 1:0 – 47, автогол Фатхи, 2:0 – 59 Черишев, 3:0 – 62 Дзюба, 3:1 – 73, пенальти Салах.

Россия: Акинфеев, Фернандес, Кутепов, Игнашевич, Жирков (Кудряшев), Газинский, Зобнин, Самедов, Головин, Черишев (Кузяев), Дзюба (Смолов).

Миср: Эл-Шенави, Фатхи, Габр, Хегази, Абдель-Шафи, Эл-Ненни (Уарда), Хамед, Салах, Эл-Саид, Трезеге (Собҳи), Мухсин (Қаҳраба).

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98