ЖЧ-2018 ўйинлари ўтган стадион ижарага берилди

Россиянинг “Ротор” клуби “Волгоград Арена” стадионини Миллий Футбол лигаси (Биринчи дивисион)даги  11 та уй ўйини учун ижарага олди.

Клуб ЖЧ-2018 ўйинлари ўтган аренада 11 та ўйин ўтказиш учун деярли 27 млн рубл ижарага ҳақи тўлайди.

Бундан ташқари, “Ротор” ҳар ўйин олдидан хавфсизлик ишлари туфайли ҳам яна қўшимча келишувлар ва тўловларни амалгам оширишига тўғри келади.

“Ротор” учун 45 мингдан зиёд мухлисни ўз бағрига сиғдирадиган ушбу стадионда кечадиган ҳар бир ўйин ўртача 4  млн рублга тушади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!