ЖЧ-2018 қуръа ташлаш маъросимида қайси юлдузлар иштирок этишади?

Хабарингиз бор, яқин кунларда ЖЧ-2018га қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.

Аввалроқ хабар берганимиздек, қуръа ташлаш маросимини олиб боришга Гари Линекер ва Мария Командная таклиф қилинган, мундиал кубогини Мирослав Клозе тақдимотга кўтариб чиқади.

Маълумотларга кўра, маросимда Диего Марадона, Диего Форлан, Кафу, Фабио Каннаваро, Лоран Блан, Карлес Пуйоль, Гордон Бэнкс каби юлдузлар иштирок этишади.

Эслатиб ўтамиз, жахон чемпионатига бағишланган маросим 1-декабрь Кремльнинг Давлат Саройида бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!