ЖЧ-2018 турнирининг барча стадионлари тайёр ҳолатга келтирилди
ФИФА мусобақалари ва тадбирларини ўтказиш департаменти директори Колин Смитнинг сўзларига кўра, ЖЧ-2018 стадионлари жуда яхши ҳолатда. У ўз делегацияси билан ареналарни текшириб чиққан.
– Тайёргарлик ишлари жуда яхши. Бу босқичда биз катта проектлардан – стадионлар қурилишидан ўтдик. Энди кичик деталларга эътибор қаратамиз. Айнан шундай вазиятлар финиш штрихлари ҳисобланади. Булар якунда ўйинга ташриф буюрувчиларнинг барча таассуротларини аниқлайди, – дея Смитнинг сўзларини келтиради ТАСС нашри.
Эслатиб ўтамиз, биринчи босқич – 30 январдан 1 февралгача – мутахассислар Санкт-Петербургдаги стадион, шунингдек, Москвадаги “Лужники” ва “Спартак” ўйигоҳларини текширишган. Иккинчи босқич – 1-3 феврал — Сочи, Ростов-на-Дон ва Қозондаги ареналар кўздан кечирилган. 20-26 март кунлари делегация Екатеринбург, Самара, Саранск, Нижний Новгород, Волгоград ва Калининградга ташриф буюришган.
Фикрлар