459 0

Айни дамда Тошкентнинг “Пахтакор” клубида спорт директори лавозимида фаолият олиб бораётган собиқ футболчи Жаъфар Ирисметов “шерлар” сафига қайтган ҳужумчи Игорь Сергеев ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.

“Игорда ҳеч қандай руҳий муаммолар йўқ. У маълум муддатга чемпионатни алмаштирганининг сабаби, шунчаки ўзини бошқа жойда синаб кўришни истади. Шу боис Сергеевда ҳаммаси жойида. Бу футболчида ҳеч қанақа босим йўқ. Ўйлайманки, миллий терма жамоамизга Игорь Сергеев керак. Нима бўлганда ҳам у бизнинг энг яхши ҳужумчиларимиздан бири ҳисобланади”, - дейди Ирисметов.

Жаъфар Ирисметов билан уюштирилган тўлиқ суҳбатни тез орада сайтимизда ўқийсиз. Шундай экан биздан узоқлашманг!

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98