Жаҳон чемпионати-2018 нинг очилиш ва финал учрашуви ўтказиладиган стадион бугун қай ҳолатда (фото)

Барчага маълумки, Россиянинг Москва шаҳрида жойлашган “Лужники” стадионига суньий чим ётқизилган. Бир вақтлар Чемпионлар Лигаси учрашувини ўтказиш учун стадионга табиий чим ётқизилган эди. Бироқ, у яшаб кета олмади.  Шуни айтиш лозимки, баъзи стадионлар шунчаки, яхши ёки ёмон бўлади: яхшиларида-ку чим ўсиб кетади, ёмонларида эса – йўқ. Бунинг ҳаммаси бекор, аслида барчаси умуман бошқача. Бундай стадионларда, чимнинг ўзи ёмон ўсади.

Чимнинг сифати нимага боғлиқ? Ёруғлик, ҳаво айланиши, суғориш, бошқача айтганда, ёруғлик, ҳаво ва сув. Эътибор берсангиз, сигирлар ўтлаб юрадиган яйловларда баланд, қийғос, сувли ўтлар ўсади, чунки у ерда табиий шароит етарлича. Стадионларда эса, том бор. Шу сабабли, баъзида ёруғлик етишмаса, баъзан намлик етишмайди ва баъзида ҳаво етарли даражада айланмайди ва сув етарлича буғланмай қолади.

“Лужники” стадиони таъмирланишидан олдин трибуналарда керакли тешиклар йўқ эди.  Капитал таъмирдан сўнг эса бу тешиклар очилди. Шунингдек, сунъий ёритиш, дренаж ва илдизларни шамоллатиш тизими яратилди. Шу нарса аниқки, энди ҳар бир ўйиндан сўнг чимларни алмаштириш зарурати қолмаган, шу билан биргаликда, энди ҳар бир ўйинда ер бўлаклари майдон четига учиб кетмайди. Хуллас майдон комплекс равишда таъмирланди.

Аммо, шуни айтиш лозимки, майдон билан боғлиқ қандайдир қийин ишлар бажарилгани йўқ. Бу ҳар бир замонавий баъзан шунчаки оддий стадионларда қилинадиган ишлар. Шуни қайд этиш керакки, қиланган барча ишларни оламшумул дея баҳолаш ноўрин. Энг муҳим натижа шуки, барчаси ўз ўринда эски деворлар ичида қилинди ва ҳеч нарсани кўчиришга хожат қолгани йўқ.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!