Жаҳон чемпионати кубоги илк марта Ўзбекистонда "меҳмон" бўлади

Хабарингиз бор бугун тарихда илк марта футбол бўйича жаҳон чемпионати кубоги Ўзбекистонга келади ва Тошкентда "меҳмон" бўлади.

Таъкидлаш лозимки, жаҳон чемпионати кубогининг дунё бўйлаб турнеси илк марта Германия мезбонлик қилган ЖЧ-2006дан бошланган эди. Бу сафар ЖЧ Кубоги 221 кун давомида 90та шаҳар бўйлаб олиб ўтилади. ЖЧ Кубоги мазкур тур доирасида жами 149 576 78 км масофани босиб ўтади.

ЖЧ Кубогининг оғирлиги 6,175 кг ни ташкил қилади. ЖЧ Кубоги Жаҳон чемпионатида ғалаба қозонган барча мамлакатлар бўйлаб олиб ўтилишини ҳам таъкидлаш керак. ЖЧ Кубогига Жаҳон чемпионатида ғалаба қозонган ҳар бир мамлакатнинг номи ва ғалаба қозонган йили ўйиб ёзилган.

Тур давомида бутун дунё бўйлаб жами 800 000 дан ортиқроқ одамлар ЖЧ Кубоги билан бирга суратга тушиш имкониятига эга бўлишади. Жаҳон чемпионати бўлиб ўтадиган мамлакат Россияда ЖЧ Кубогининг тури жами 123 кун давом этиб, Россиянинг 24та шаҳрини кезиб чиқади ва 26 000 км масофани босиб ўтади.

Ушбу тур икки қисмдан иборат бўлади. 2017 йил бўлиб ўтган турда ЖЧ Кубоги 15та шаҳарда бўлди. 2018 йилнинг май ойидан бошланадиган иккинчи турда ЖЧ Кубоги Россиянинг 9та шаҳри бўйлаб ўтади ва охирида Москва шаҳрига олиб келинади.

Бугун 6 февраль куни ЖЧ Кубоги Тошкентга олиб келинади. Бу тарихий ҳодиса бўлиб, шу пайтга қадар ЖЧ Кубоги Тошкентга олиб келинмаган. Тошкентда ЖЧ Кубоги делегация аъзолари билан матбуот анжумани ташкил қилиш ҳам режалаштирилган.

Тошкентга келишидан аввал Жаҳон чемпионати Кубоги Шарқий ва Марказий Осиёдаги тўққизта шаҳарни айланиб чиқди.

Жумладан, 29 январь — Макао (Макао), 31 январь — Нукуалофа (Тонга), 1 февраль — Хониара (Саломон ороллари), 1 февраль — Порт-Мо́рсби (Папуа Янги Гвинея), 3 февраль – Лаҳор (Покистон), 4 февраль – Олмаота (Қозоғистон), 5 февраль – Бишкек (Қирғизистон), Душанбе (Тожикистон).

Тошкентдан кейин ЖЧ Кубоги Ашхободга боради ва ундан сўнг Ереван, Тбилиси, Баку, Вальетта, Вена, Минск, Софиа, Тель-Авив, Ларнака, Рамаллоҳ, Амман, Дубай, Хартум, Аддис-Абеба, Найроби, Мапуто, Йоханнесбург, Кейптаун, Кампала, Абуджа, Лагос, Дакар, Абиджан, Қоҳира, Рим, Неаполь, Париж, Кьёлн, Осло, Торшавн, Рейкьявик, Тукуман, Берасатеги, Буэнос-Айрес, Росарио, Богота, Панама, Сан-Хосе, Гвадалахара, Монтеррей, Мехико, Нью-Йорк, Майами, Лос-Анжелес, Франкфурт, Улан-Батор, Пекин, Шанхай, Токио, Осака шаҳарларини айланиб чиқиб, охири Москва шаҳрига етиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!