Жепаров гол киритган баҳсда "Истиқлол" йирик ғалабани кўлга киритди

Бугун Эрон Про-лигасида 21-тур ўйинлари давом эттирилмоқда. Ҳамюртимиз Сервер Жепаров  тўп тепадиган “Истиқлол” клуби бу тур ўз майдонида “Бушиҳр” клубини қабул қилди.

Ушбу ўйинда техронликлар 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Эътиборлиси, учрашувда ҳисобни айнан ҳамюртимиз очди. Аниқроғи, Жепаров 6-дақиқада рақиб дарвозаси томон белгиланган пеналтини аниқ амалга оширди ҳисобни очди. Ушбу ўйиннинг 39-дақиқасида эса Сервер заҳирага олинди.

Қайд этиш жоиз, Жепаров бу мавсум мазкур клуб дарвозасини Эрон кубоги доирасида кечган баҳсда ҳам ишғол этишга эришган эди.

Эрон Про-лигаси. 21-тур

“Истиқлол” – “Бушиҳр” 4:0

Голлар: Жепаров (6 пен), Барзй (32), Горбани (48, 66).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!