Жо Харт "Вест Хэм"дан кетмоқчи

Ҳуқуқий жиҳатдан "Манчестер Сити" клубига тегишли бўлган ва мавсумни "Вест Хэм" сафида ўтказаётган дарвозабон Жо Харт бошқа жамоага ўтишни режалаштирмоқда.

The Times нашри тарқатган хабарга кўра 30 ёшли посбон “болғачилар” бошқарувига Дэвид Мойес келганидан сўнг ўзининг асосий таркибдаги ўрнини йўқотди. Бу эса яқинлашиб келаётган ЖЧ-2018 олдидан Англия терма жамоаси посбонини қониқтирмаяпти. Шу боис у “Вест Хэм” билан амалдаги келишувни муддатидан аввал бекор қилиши кутилмоқда.

Маълумот учун, Харт жорий мавсум АПЛда жами 14та баҳсда майдонга тушган ва ўз дарвозасидан 30та тўп олиб чиқишга мажбур бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!