Жулио Сезар футболчилик фаолиятини якунлади

Миланнинг “Интер” ва Бразилия терма жамоаси собиқ дарвозабони Жулио Сезар ўзининг футболчилик фаолиятини якунлашга қарор қилди.

Айни дамда "Фламенго" шарафини ҳимоя қилаётган 38 ёшли посбоннинг сўзларига кўра Бразилия чемпионатининг навбатдаги турида "Америко Минейро"га қарши бўлиб ўтадиган баҳс унинг ҳайрлашув учрашуви бўлади.

Маълумот учун, ушбу ўйин 21 апрель куни бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!