КК-2017. ФИФА президенти Португалия - Чили учрашувига ташриф буюради

ФИФА президенти Жанни  Инфантино бугун бўлиб ўтадиган Конфедерациялар кубоги ярим финал баҳсига ташриф буюради. Бу ҳақда ташкилотнинг матбуот хизмати хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, дастлабки ярим финал учрашувида Португалия ва Чили терма жамоалари ўзаро майдонга тушишади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 23:00да Қозон шаҳридаги “Қозон Арена” стадионида бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!