395 0

ПСЖ клуби форварди Эдинсон Кавани кеча Франция чемпионатининг 33 -турида "Монако"га (7:1) қарши бўлиб ўтган баҳсда ўз ҳисобига гол ёздириб қўйишга эришди.

Ушбу гол эса уругвайлик футболчи учун Лига-1 даги 113-гол бўлди ва шу тарқида у бу кўрсатгич борасида жамоанинг собиқ ҳужумчиси Златан Ибрагимович томонидан ўрнатилган рекордни такрорлади.

Эслатиб ўтамиз, Кавани бундан аввалроқ швециялик футболчидан ПСЖ тарихидаги энг яхши тўпурар деган номни тортиб олган эди. У ҳозирча парижликлар сафида барча мусобақаларда жами 165та гол уришга эришган.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98