Кавани топ-5 чемпионатларининг энг яхши тўпурарга айланиб олди

ПСЖ клуби форварди Эдинсон Кавани кеча Франция чемпионатининг  “Страсбур”га (5:2) қарши баҳсида ўз номига дубль ёздириб қўйишга эришди.

Goal нашри тарқатган хабарга кўра уругвайлик футболчи шу тариқа чемпионатда киритган голлари сонини 23тага етказиб олди ва Европанинг топ-5 чемпионатлари орасида энг яхши тўпурарга айланиб олди. Аниқроғи, Ла Лигада ҳам, А Серияда ҳам, Бундеслигада ҳам ва Лига 1да ҳам жорий мавсум ҳали ҳеч бир футболчи 23та гол урганича йўқ.

Лондоннинг “Тоттенхэм” клуби форварди Харри Кейн Англия премьер-лигасида рақиблари дарвозасига 23та гол уришга муваффақ бўлган. Бироқ, у Каванига нисбатан 2та ўйин кўп ўтказган ва бор йўғи 1 маротаба голли узатма оширган. Эдинсон ҳисобида эса 7та ассистентлик мавжуд.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!