Келаси мавсум ЕЧЛ қуръасининг биринчи саватчасидан 3та испан клуби жой олади

Келаси мавсум УЕФА Чемпионлар лигаси қуръасида жамоалар жойлаштириладиган саватчаларнинг дастлабки кўриниши маълум бўлди.

Унга кўра саватчалар қуйидагича кўриниш олади:

Биринчи саватча: «Атлетико», «Барселона», «Реал», «Локомотив», «ПСЖ», «Бавария», «Ювентус», «Манчестер Сити».

Иккинчи саватча: «Тоттенхэм», «Шахтёр», «Наполи», «Порту», «Боруссия», «Манчестер Юнайтед», («Бенфика», «Базель»).

Учинчи саватча: «Ливерпуль», «Шальке», «Монако», «Рома», «Лион», ЦСКА, («Ред Булл Зальцбург», «Аякс»).

Тўртинчи саватча: «Валенсия», «Виктория», «Брюгге», «Интер», «Галатасарой», «Хоффенхайм», (ПСВ, «Селтик»).

Маълумот учун, қавус ичига олинган жамоалар гуруҳ босқичида ўйнаш учун саралаш босқичидан ўтишлари лозим.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!