Кения олимпия терма жамоаси Ўзбекистонга етиб келди

 

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 23 ва 26 март кунлари водийда Кения олимпия терма жамоаси билан иккита ўртоқлик ўйини ўтказиши ҳақида аввал хабар берилганди.

Кениялик футболчилар бугун 21 март куни соат 07:15да Истамбул орқали Тошкентга учиб келишди. Тошкент Халқаро аэропортида кениялик футболчиларни ЎФА масъуллари, мухлислар ва ОАВ вакиллари кутиб олишди. Кения олимпия терма жамоаси аъзолари  шу куннинг ўзидаёқ Андижонга йўл олишади.

23 март куни Андижондаги “Баркамол авлод” стадионида, 26 март куни эса Фарғонадаги “Истиқлол” стадионида Ўзбекистон ОТЖ — Кения ОТЖ ўртасида ўртоқлик ўйинлари бўлиб ўтади. Ҳар икки учрашув соат 20:00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!