Кэррик нима учун Англия терма жамоасидан кетганлигини айтди

302

Кэррик нима учун Англия терма жамоасидан кетганлигини айтди

"Манчестер Юнайтед" клуби ярим ҳимоячиси Майкл Кэррик Англия терма жамоаси сафидан кетишига кучли тушкунлик сабаб бўлганини айтди.

“Мен учун Англия терма жамоасидан кетиш осон бўлмаган. Кетишимнинг асосий сабаби терма жамоадаги ўйинлар менда умидсизлик кайфиятини келтириб чиқарган. Жанубий Африкадаги мундиалдан сўнг терма жамоада бошқа ўйнамасликка қарор қилдим. Чунки ўша пайтда менга жуда оғир эди ва бошқа бу тариқа ўйнай олмасдим. Хатто шундан сўнг Англия футбол ассоциациясидан мени бошқа терма жамоага чақирмасликларини илтимос қилдим”, - дейди Кэррик.

Эслатиб ўтамиз, Кэррик 2010 йилда ўзининг терма жамоадаги фаолиятини якунлаган эди.