Кейн АПЛнинг энг фойдали футболчиси деб топилди

Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби ҳужумчиси Харри Кейн жорий мавсум АПЛда ўз голлари билан жамоасига энг кўп очкони олиб келди.

Opta нашри тарқатган хабарга кўра Кейннинг 30та голи “шпорларга” умумий ҳисобда 22 очко тақдим этган. У бу борада мусобақа тўпурари Муҳаммад Салоҳни (32та гол 16 очко) ҳам ортда қолдиришга эришди.

Бу борада кейинги ўринларни Крис Вуд (10та гол 12 очко), Ромелу Лукаку 16та гол 11 очко) ва Рахим Стерлинг (18та гол 11 очко) каби футболчилар эгаллашди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!