Кличко: Киев - Европа футболининг пойтахти

Хабарингиз бор, Европа чемпионлар лигаси финал учрашуви Киев шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилган. Украина пойтахти хокими Виталий Кличко ушбу учрашув ҳақида ўз фикрини билдирди.

- Шуни айтишим жоизки, Киев – Европа футболининг пойтахтидир. Биз бундай юқори даражадаги беллашувни биринчи бор ўз майдонимизда қарши оламиз. Шу қатори ушбу баҳс давлатимиз учун муҳим воқеадир.

Умид қиламанки, меҳмонлар шаҳримизнинг самимийлиги ҳамда меҳмондўстлигидан баҳраман бўлишади. Киев – жуда чиройли шаҳар, айниқса май ойида, - деди Кличко.

Маълумот учун, чемпионлар лигасининг финал учрашуви 26 май куни Киевда бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!