Клопп: “Ливерпуль” учун чемпионлик бу – орзу

418

Клопп: “Ливерпуль” учун чемпионлик бу – орзу

“Ливерпуль” бош мураббийи Юрген Клопп жамоа олдига қўйган мақсадлари ҳақида айтиб  ўтди.

- Мавсум бошида турнирларда ғалаба қозониш бўйича орзулар қилишимиз мумкин, шу қатори жамоа олдига реал вазиятдан келиб чиқиб  вазифалар қўйиш мумкин.

Албатта, бугунги кундаги “Манчестер Сити”нинг ўйин даражаси билан, “Ливерпуль” учун чемпионлик бу – орзу.

Агар, АПЛда биринчи ўринни эгала олмасак, иккинчи бўлишга рози бўлардим. Шуни айтишим керакки, мавсум якунида иккинчи, учинчи ёки тўртинчи ўринни эгалаш ҳеч қандай фарқ қилмайди, - дея Клоппнинг сўзларини келтиради goal.com нашри.