1001

Англиянинг “Ливерпуль” клуби бош мураббийи Юрген Клопп ёзда Муҳаммад Салоҳ жамоани тарк этган тақдирда унинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган футболчи борасида аниқлик киритиб олди.

Express нашри тарқатган маълумотларга кўра мисрлик ҳужумчи бошқа жамоага ўтиб кетса, унинг ўрнини “Милан” форварди Сусо эгаллаши мумкин. Айтиш лозимки, испаниялик футболчи учун “Ливерпуль” бегона эмас. Боиси, Сусо 2012/2013 йилги мавсумда айнан “Энфильд”да тўп сурган.

Бироқ, юқоридаги таҳминларга қарамай Клопп Салоҳни келгуси мавсумда ҳам “Ливерпул”да олиб қолмоқчи. Ўз навбатида клуб раҳбарияти ҳам унинг бу қарорини тўлиқ қўллаб-қувватламоқда.

Sports.uz 2018