Клопп дарвозабонлар борасида иккиланмоқда

“Ливерпуль” бош мураббийи Юрген Клопп ЕЧЛнинг 1/8 финали доирасида “Порту” билан қарама-қаршилигида майдонга қайси дарвозабон тушишини билмаслигини айтиб ўтди.

- Тўғрисини айтганда, бу вазият бўйича ҳеч қандай қарорга келганим йўқ. Майдонга энг зўр посбон тушишини айтишим мумкин, - дея Клоппнинг сўзларини келтирган ҳолда The Guardian нашри хабар бермоқда.

Маълумот учун, "Ливерпуль"нинг охирги 3 учрашувида Симон Миньоле ўрнига Лорис Кариус дарвозани кўриқлаган

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!