Коларов шартнома имзолаш учун "Рома" қароргоҳига келди (фото)

Аввал хабар берганимиздек, “Манчестер Сити” клуби чап қанот ҳимоячиси Александар Коларов фаолиятини “Рома”да давом эттиришга жуда яқин турибди.

Берилган маълумотларга кўра 31 ёшли футболчи айни дамда АҚШнинг Бостон шаҳрида янги мавсумга тайёргарлик кўраётган клуб базасида бўлиб турибди. Тез вақтлар ичида у “Рома” билан шартнома имзолаши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ римликлар Коларов учун “шаҳарликлар”га 5 млн евро ва унга қўшимча яна 1,5 млн евро тўлаши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!