Конте: Раҳбариятни ишонтира олмайман

“Челси” бош мураббийи Антонио Конте жамоадаги иш услуби ҳақида айтиб ўтди.

- Одатда футболчилардан максимал даражада ишлашни талаб қиламан. Агар илгари ўйинчи 10 баллдан 6 баҳога ўзини кўрсатган бўлса, бу кўрсаткич 8га кўтарилади. 10дан 8 баллни 10га кўтараман.

Менинг вазифам бу - қўл остимдаги футболчиларни ҳар томонлама ривожлантиришдир. Аммо бу борада жамоада ҳам ғалабага бўлган хоҳиш, ирода ва албатта тактик анализ бўлиши керак. Ўйлашимча, мен вазифаларимни тўғри бажаряпман.

Шуни айтишим керакки, мен ўрганишим керак бўлган нарса бу трансферлардир. Тан оламанки, раҳбариятни бирор бир футболчини сотиб олишга ишонтириб билмайман. Бу борада бошқа мураббийлардан ўрнак олишни истайман, - дея Контенинг сўзларини келтиради The Guardian нашри хабар бермоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!