Конте раҳбарият билан низолар келиб чиққанини рад этди

370

Конте раҳбарият билан низолар келиб чиққанини рад этди

“Челси” бош мураббийи Антонио Конте жамоа раҳбарияти билан низолар борлигини рад этди.

- Хозирги таркиб билан фаолятимни давом этиришдан хурсанд бўлардим. Мен жамоа учун ҳар куни меҳнат қилишимдан мамнунман. Шуни айтишим мумкинки, клубга янги футболчилар келишса яхши бўларди.

Аввалроқ таъкидлаганимдек, мен мураббийман. Менинг вазифам – жамоани шакиллантириш, клуб учун меҳнат қилиш ҳамда ўйинчиларни ривожлантириш.

Хозирда, Барклига тикланиш учун вақт керак, аммо Виллиан ва Моратанинг жароҳати туфайли уни майдонга туширишдан бошқа чорамиз йўқ, - дейди Конте BBC нашрига берган интервьюсида.