Коста "Арсенал"га қарши дастлабки баҳсда "Атлетико"га ёрдам бера олмайди

Мадриднинг “Атлетико” клуби ҳужумчиси Диего Коста УЕФА Европа лигасининг ярим финалидан ўрин олган “Арсенал”га қарши дастлабки ўйинни ўтказиб юборади. Бу ҳақда жамоа бош мураббийи Диего Симеоне айтиб ўтди.

“Менимча Диегонинг пайшанба куни бизга ёрдам беришига ҳеч қандай умид йўқ. Бироқ, умид қиламанки у жавоб баҳсида майдонга туша олади”, - дейди Симеоне.

Эслатиб ўтамиз, “Арсенал” ва “Атлетико” жамоалари ўртасидаги дастлабки ўйин 26 апрель куни “Эмирейтс”да кечади. Жавоб баҳсига эса 3 май куни “Ванда Метрополитано” мезбонлик қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!