Кот-д'Ивуар терма жамоаси бош мураббийсиз қолди

Хабарингиз бор айни кунларда Габон давлатида Африка миллатлар кубоги мусобақаси давом этмоқда.
Ушбу турнир ҳам сенсацияларга бой бўлди. Мусобақа фаворитларидан бири ҳисобланган Кот-д'Ивуар мусобақани эрта тарк этди. Аниқроғи, ивуарликлар Конго демократик республикаси, Марокаш ва Того терма жамоалари билан бир гуруҳдан ўрин олишган эди. Аммо якунда Кот-д'Ивуар гуруҳда қолиб кетти.

 
Мусобақадаги қониқарсиз иштирок туфайли Кот-д'Ивуар терма жамоаси бош мураббийи Мишель Дюссье ўз лавозимидан озод этилди. Таъкидлаш керакки айни дамда терма жамоа бош мураббийсиз қолди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!